Кириш Регистрация

Бакка ўзини Роналдога қиёслади

Баҳо:
+ | -

“Милан”нинг колумбиялик ҳужумчиси Карлос Бакка ўзини бразилиялик таниқли футбол афсонаси Роналдога қиёслаб ўтди.

“Роналдо мени доим ҳайратга солган. Афсуски унинг омади юришмади, футболни эрта якунлашга мажбур бўлди. Эҳтимол унга совуққонлик жиҳатим билан ўхшарман.

У хотиржам, тезкор эди ва ҳужумларни ажойиб тарзда якунларди. У зидан ҳеч ким кутмаган ишни бажарарди. Ҳимоячилардан жуда тез ўтиб кетар ва голлар киритарди”, – дейди Бакка.

Шунингдек, Бакка “Севилья”дан “Милан”га кўчиб ўтиб Чемпионлар Лигасида ўйнай олмаётгани борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

“Севилья” – ажойи жамоа, лекин “Милан” – буюк тарихга эга клуб ва мен буни ҳозир жуда яхши тушунаяпман. Бу ерга келганимдан кейин янги мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнай олмайман, лекин келаси мавсумда у ерга чиқа оламиз. “Милан” билан ушбу мусобақада ғолиб бўлишимга умид қиламан”, - дея Бакка сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Bombardir.ru.

Манба: arena.uz
Киритилди: 15:00, 21.08.2015.
Ўқилди: 4019 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.