Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Рустам Абдуллаев: "Мухлисларимизга қувонч бахш этганмиздан хурсандмиз"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Қўқон-1912” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.

- Бугун муҳим ғалабага эришдик. Бу муваффақият биз учун жуда зарур эди. Бизни стадионда қўллаб-қувватлаган қўқонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Ғалабани уларга бағишлаймиз. Мухлисларимизга қувонч бахш этганимиздан хурсандман.

- Бугунги ғалаба нимани ҳисобига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

- Бугун шогирдларим ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларимни бекаму кўст бажаришди. Бугунги ўйинга қарши ҳужум тактикасини танлагандик ва бу бизга фойда келтирди. Мазкур баҳсда ҳимоячиларимиз ишончли ўйнашганини ҳам алоҳида эътироф этишим жоиз.

- Жамоанинг очкоси 17 тага етди ва аутсайдерлардан бироз узоқлашди. Бу ёғига хотиржам тин олиш мумкинми?

- Ҳотиржам бўлиш учун ҳали эрта. Тўғри босимдан бироз халос бўлдик. Лекин чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Биз кейинги иккита учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз. “Олмалиқ” ва “Машъал” билан бўладиган ўйинларга ҳам жиддий тарзда тайёрланамиз.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 14:15, 22.08.2015.
Ўқилди: 2921 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.