Моуриньо сабабли ҳаёти сақлаб қолинган Фабрис Муамба ўз сўзлари билан мураббийга ҳужум қилди.
2012 йилда майдонда инфарктни бошидан ўтказган Муамба шифокорларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари сабабли тирик қолган эди. Шундан сўнг конголик футболчи фаолиятига якун ясади.
Ўша вазиятда шифокорлар ўз ишларини бажаришди, аммо 20016 йилда Петр Чех чаноқ суяги синиши олганда ёрдам 4 дақиқдан сўнг етиб келган эди. Ўша вақтда АПЛда тез ёрдам кареталарининг бўлиши шарт эмас эди. Чех билан кечган воқеадан сшўнг Моуриньонинг уринишларидан сўнг бундай кареталарнинг бўлиши стадионларда шарт қилиб қўйилди.
Балки, 2006 йилнинг 14 октябрида Чех воқеаси бўлмаганда, Муамба тирик бўлмас эди. Нима бўлганда ҳам Муамба Моуриньога қарши чиқди:
""... Футболчининг хавфсизлиги - бош масала. Агар футболчи жароҳат олса, шифокорлар унга ёрда бериши шарт. Агар шифокорлар Моуриньога қулоқ солишса футболчилар майдоннинг ўзида жон таслим қиладилар", - дейди Муамба.