Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Олия Ахмедова яна футболга қайтди

Баҳо:
+ | -

“Севинч” жамоасининг моҳир футболчи қизларидан бири – марказий ҳимоячи Олия Ахмедова яна футболга қайтди. Олия Ахмедова 2012 йилги мавсумда жамоани ва футболни ҳам тарк этган эди.

У шу пайтгача футболдан ташқари соҳада ишлади. Олия Ахмедова иккинчи даврадан яна футболга қайтди ва жонажон жамоаси – “Севинч” таркибига қўшилди.

Олия Ахмедованинг жамоа ютуқларига қўшган ҳиссаси жуда салмоқлидир. У “Севинч” жамоаси ташкил бўлгандан буён жамоа сафида тўп сурди. Мана уч йиллик танаффусдан сўнг у футболчилик фаолиятини яна давом эттиришга қарор қилди.

Айни пайтда Олия Ахмедова жамоа билан бирга иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. Биз Олиянинг футболга, жамоага қайтгани билан табриклаб, шу ҳақдаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

- Яна футболга қайтганимдан хурсандман, ўйлайманки олдинги формамда тўп тепишга кучим ҳам тажрибам ҳам етарли. Мени яна жамоага қайтишимга ёрдам берган устозим Владислав Николаевич Хандан жуда миннатдорман. Аслида футболга қайтишимга яна бир сабаб у кишининг менга берган маслаҳатлари ҳам бўлди. Мен у кишининг жуда ҳурмат қиламан, у киши нафақат яхши мутахасис балки жамоамизнинг барча қизларига меҳрибон отадек ҳамдир.

- Мана шунча танаффусдан кейин яна футболга қайтдингиз, ҳозирги пайтда чемпионатда қатнашаётган жамоаларнинг ўйинларини томоша қилиб бораяпсизми? Уларнинг ўйин услубларида қандай ўзгаришларни сездингиз? Ҳимоячи сифатида ҳужумчиларнинг ҳаракатларига қизиқиб кўрдингизми?

- Албатта, фаолиятим футболдан ташқари бўлган бўлса ҳам, жамоамизнинг ўйинларининг натижалари билан, имкон бўлганда уларнинг Қаршидаги ўйинларини стадионга келиб томоша қилиб турганман. Футболчи бўлганингиздан кейин ҳаётингизни бусиз тасаввур қилишингиз қийин бўлади. Аммо ўзинг ўйнаган жамоа ўйинини ҳеч қачон хотиржам кузата олмас экансан. Ҳаяжон жуда кучли бўлади. Мамлакатимизда аёллар футболи бир нуқтада тўхтаб тургани йўқ. Аваллари бир жамоа бизга кескин қаршилик кўрсатган бўлса, ҳозирги пайтда булар сафига яна бир нечта жамоалар қўшилган. Тўғри, ўйинларни кўриб, ўзимча хулосалар қиламан, ҳужумчиларни ҳам ўйинини кузатаман, гол урадиган ҳужумчилар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Бу бизда аёллар футболи ҳам ривожланаётганини билдиради. Яна севимли жаоам сафига қайтганимдан беҳад хурсандман.

- Мана “Севинч” жамоаси шу ҳафта, яъни 26 август куни Ўзбекистон Кубоги баҳсларига киришади ва ўз майдонида Хоразм вилоятининг “Тўмарис” жамоасини қабул қилади, сиз шу ўйинда майдонга тушишга тайёрмисиз?

- Майдонга тушишга руҳан ҳам жисмонан ҳам тайёрман. Аммо мени майдонга тушиш ёки тушмаслигимни мураббийимиз ҳал қилади,-дейди Олия Ахмедова.

Биз бутун жамоамиз ва барча футбол ишқибозлари номидан Олия Ахмедовага яшил майдонларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 13:37, 24.08.2015.
Ўқилди: 6038 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.