Ҳужумчи Педро "Барселона" дан "Челси"га ўтишига бағишланган матбуот анжуманида клуб билан хайрлашди.
"Бироз асабийлашяпман. Гапиришга тайёрланмадим, шунинг учун нима ўйласам шуни гапираман. "Барселона"да ўйнаш - менинг амалга ошган орзум бўлди.
Ҳаммага миннатдорчилик билдираман, айниқса жамоадошларимга. Мен Иньеста, Хави, Вальдес, Пуйоляь, Бускетс ва дунёнинг бошқа кучли футболчиларидан оз-оз тажриба олдим.
Уйимни тарк этаётганимдан хафаман, аммо бу ерда ўтказган қувончли кунларимдан жуда хурсандман. Мен бу ерда ўйин амалиётига кам эга бўлишимни билдим. Олдимда янги синовлар кутиб турганидан хурсандман.
Июнь ойида "Барселона"да қолиш илинжида шартномамни янгилаган эдим, аммо унга жамоадан кетиш вариантлари ҳам қўшилишини билардим.
"Барселона" - дунёнинг энг яхши клуби, дунёда бошқа бундай жой йўқ. Аммо мен ўзимга ёққан ва тез-тез ўйнайдиган жамоага ўтдим.
Олдинига "Челси" либосини кийиш ғалати кўринмоқда, ахир мен қачонлардир "барса"ни тарк этиш ҳақида ўйламаган эдим.
Ўтган мавсум мен учун жуда ёмон бўлди, рақобат ўта кучли, мен деярли майдонга тушмадим.
"Челси"да мени зўр кутиб олишди, биринчи кунларданоқ ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Жон Терри - ажойиб сардор.
Менга Англиянинг бир нечта клуби қизииш билдиришди - "МЮ", "Сити". Аммо "Челси" ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилди ва келишувни расмийлаштирди.
Мен Моуриньо билан гаплашдим. У ҳақиқатдан ҳам менга қўнғироқ қилди. У билан суҳбат менга ёқди ва у мени "Челси"га ўтишга кўндирди", - дейди Педро.