10. “Ювентус” – 76 517 евро ҳафтасига
“Ювентус” бошқа Европа грандаларига қараганда ўйинчилар трансфери ва маоши учун кетадиган пулларни тежашга ҳаракат қилади. “Кекса синьоралар” 10 тали рўйхатимизга кирган ягона Италия клубидир. Клуб ўйинчилар маошига ҳафтасига ўртача битта футболчи учун 77 минг евро сарф қилади.
9. “Ливерпуль” – 93 912 евро ҳафтасига
“Ливерпуль” ҳафталик маош борасида Премьер Лиганинг бошқа гранд жамоалари “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Арсенал” клубларидан пасроқда туради. Клуб битта футболчининг ўртача маошига 94 минг евро ишлатади.
8. “Арсенал” – 108 493 евро ҳафтасига
Sporting Intelligence маълумотларига кўра “Арсенал” ўйинчилар маошига ҳафтасига ўртача 110 минг евро сарфлайди. Йиллик маошига эса битта футболчи учун ўртача 5.5 млн евро тўлайди. Клубда энг кўп ҳақ оладиган футболчи бу Алексис Санчес. У ҳафтасига 220 минг евро маош олади.
7. “Челси” – 116 495 евро ҳафтасига
Кўплаб мухлислар Роман Абрамович ўзининг севимли клуби “Челси”га ўзининг миллиардларини аямайди деб ўйлашади. Лекин молиявий маълумотларга кўра у ўйинчиларнинг ҳафталик маошига “Арсенал”дан озгина кўпроқ ишлатади.
6. “Бавария” – 119 587 евро ҳафтасига
“Бавария” футболчиларининг ўртача маошига ҳафтасига 120 минг евро сарфлайди. Клубдаги энг кўп ҳақ олувчи футболчилар Франк Рибери ва Арьен Роббен ҳисобланади. Уларнинг иккиси ҳам ҳафтасига 230 минг евро олишади.
5. “Манчестер Юнайтед” – 125 227 евро ҳафтасига
“МЮ” дунёнинг энг қиммат футбол клубларидан бири ҳисобланади. Бу рўйхатимизда эса “МЮ” 5-поғонани банд этди. “Қизил иблислар” ўз футболчиларининг маошларига ҳафтасига ўртача 125 минг еврони аяшмайди.
4. “Барселона” – 126 183 евро ҳафтасига
“Барселона” энг совринларга бой клубларидан биридир. Лекин футболчиларга ҳақ тўлаш борасида етакчи эмаслар. Каталонияликлар ўз футбочиларига ҳафтасига ўртача 126 минг евро сарфлайдилар.
3. “Манчестер Сити” – 134 212 евро ҳафтасига
2013-йилда “Сити” бу рўйхатда биринчи ўринда эди. Лекин ҳозир икки поғона пастладилар. “Шаҳатриклар”нинг араб ҳўжайини футболчиларнинг ўртача маошига 134 минг евро сарфлайди. Клубдаги энг кўп ҳақ олувчи футболчилар Серхио Агуэро ва Яя Туре ҳисобланади.
2. “Реал” – 134 892 евро ҳафтасига
“Реал Мадрид” йиллик иш ҳақи сарфи 7 миллион евро ташкил қилади. “Қаймоқранглилар” дунёнинг энг қиммат футбол бренди ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар иш ҳақига кўп пул сарфлашади. Клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиси Криштиану Роналду ҳисобланади.
1. “ПСЖ” – 142 569 евро ҳафтасига
Qatar Sports Investments фонди “ПСЖ” клубини тўрт йилдан бери молиялаштириб келади. Бунинг натижасида “ПСЖ” энг кўп моаш тўловчи клубга айланди. Клуб йилига футболчиларнинг иш ҳақига ўртача 7.43 миллион евро сарфлайди.