Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Илҳом Комилов: "Биринчи бор дербида ўйнадим"

Баҳо:
+ | -

Олий лига 19-тур доирасидаги «Андижон» - «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қўқонликлар ҳимоячиси Илҳом Комиловни суҳбатга тортдик.

- Илҳомжон ғалаба муборак.

- Раҳмат. Бугун биз ўзимиз учун жудаям муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Ўйин оғир бўлди, айниқса охирги дақиқалар ҳаяжонли бўлди. Бугун бизда ғалабага бўлган ишонч ва шижоат  кўпроқ бўлди шунинг учун ғалаба биз томонда бўлди.

- Олдин ҳам дербиларда иштирок этганмисиз?

- Йўқ бу менинг илк дербидаги ўйиним ва биринчи ўйиндаги ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Водий дербилари ҳақида йигитлардан эшитардим. Ҳақиқатдан ҳам дерби муросасиз ва шиддатли бўлди.

- Бу ўйинда  «Андижон» жамоасининг қайси ўйинчисига қарши ўйнаш қийин кечди?

- Андижонликларнинг ҳар бир ўйинчисига қарши осон бўлмади. Лекин барибир тажрибали Анвар Бердиев ўйин охиригача бизни таҳликада ушлаб турди.

- Қўқонликлар таркибига иккинчи даврада қўшилдингиз. Ҳимоя чизиғидаги рақобат сизни чўчитмайдими?

- Албатта жамоамизда яхши тажрибага эга футболчилар йиғилган. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади, жамоанинг асосий таркибида мустаҳкам ўрин олишга ҳаракат қиламан.

- Олдинда «Олмалиқ» ва «Машъал» жамоалари билан уйдаги  ўйинлар кутиб турибди. Сиз бу ўйинлардан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Уйдаги ўйинларда деворлар ҳам ердам беради деган гап бор. Биз ўз мухлисларимиз олдида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатамиз. Қўқонда ажойиб мухлислар бор уларнинг қўллаб қувватлашлари футболчиларга янада куч-ғайрат бахшида қилади. Шунинг учун биз  уйдаги уйинларда мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилишга  қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:35, 26.08.2015.
Ўқилди: 2279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.