Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Сардор Рашидов расман “Ал-Жайиш” футболчиси сифатида таништирилди

Баҳо:
+ | -

26 август куни Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби янги мавсум олдидан ўзининг яқинда харид қилган футболчиларини оммага таништирди.

Ўзбекистонлик Сардор Рашидов ҳам айнан “Ал-Жайиш” жамоаси билан уч йилга мўлжалланган шартномага имзо чеккани ҳақида аввалроқ хабар қилинганди.

Ушбу клубнинг Дубайдаги ўз қароргоҳида янги мавсум олдидан харид қилган янги ўйинчилари тақдимот қилинган маросимда жамоа устози Сабри Ламуший ҳамроҳлигида Сардор Рашидов ва марокашлик Абдул Раззоқ Хамдалла ҳамда маҳаллий футболчилар Усмон ал Халифа Яҳрий ва Абу Бакр иштирок этишди.

Тадимот маросимида нутқ сўзларкан, таниқли француз мутахассиси Ламуши Сардор Рашидовга катта умид боғлаётганини таъкидлади.

"Рашидов – юксак маҳорат соҳиби. Буни у сўнгги вақтларда собиқ клуби ва терма жамоаси сафида намойиш этди. Биз бежизга уни таркибга жалб этмадик. Сардорнинг истеъдодига шубҳамиз йўқ. Ишончим комил, янги мавсумда у “Ал-Жайиш”нинг муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади", - дейди “Ал-Жайиш” бош мураббийи.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:56, 27.08.2015.
Ўқилди: 7417 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.