Кириш Регистрация

Ўзбекистон Кубоги. “Севинч” жамоаси жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Кеча XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқичи, жавоб учрашувида “Севинч” жамоаси “Тўмарис” жамоасига қарши майдонга тушди. Кейинги босқич тақдирини дастлабки учрашувдаёқ ҳал қилиб бўлган жамоамиз жавоб учрашувида ҳам бўш келишмади, учрашувда қизларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллашди. Учрашувдаги голларга Мария Моисеева(2), Зебо Жўраева (2) ва Нилуфар Қудратовалар муаллифлик қилишди.

Шундай қлиб, жамоамиз XIV Ўзбекистон Кубогининг кейинги босиқичига йўлланмани қўлга киритди, жамоамизнинг кейинги босқичдаги рақиби “Шўртан Lady” – “Машъал W” жамоалари жуфтлигининг ғолиби бўлади.

Жамоамиз энди қисқа танаффусдан сўнг 4 сентябрь куни бўладиган XXI Ўзбекистон чемпионатининг 13-турига тайёргарликни бошлайди. Рақиб Тошкентнинг “Локомотив W” жамоаси бўлади.

XIV Ўзбекистон Кубоги. Дастлабки босқич, жавоб учрашуви

“Тўмарис” (Янгибозор) - “Севинч” (Қарши) 0:5

Қарши ш. “Геолог” стадиони. 27 август 2015 й.

Дастлабки учрашув: 1:7.

Бош ҳакам: Сухроб Сатторов (Шахрисабз)

Қанот ҳакамлари: Кристина Среда (Бухоро), Дилфуза Рўзиева (Қарши).

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши).

Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзев.

Голлар: Мария Моисеева, 8-0:1, Нилуфар Қударатова, 9-0:2, Зебо Жўраева, 11-0:3, Мария Моисеева, 48-0:4, Зебо Жўраева, 80-0:5.

Тўмарис”: 12.Жумагул Бекбергова, 4.Гулёр Турсунбоева, 6.Райҳон Бекберганова, 9.Гулмира Тожибоева (с), 11.Барчиной Эшмуродова, 17.Дилноза Утамова, 19.Зуҳра Отабекова (2.Шахзода Эрматова 53), 7.Дилноза Бектемирова, 18.Моҳинур Қўзиева, 3.Мухлиса Қодирберганова, 15.Асалой Отаназарова.

Захира: 14.Сумбул Тожимуродова, 5.Сабоҳат Эркинова.

 “Севинч”: 16. Матлуба Абдирасулова (1.Ольга Кахарова 46), 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 3.Олия Ахмедова (77.Мафтуна Шойимова 50), 23.Нилуфар Қудратова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 18.Камола Рисқиева, 19. Мария Моисеева, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 12. Лайло Тилавова, 11. Шахзода Жамолова, 2. Шохида Тожиддинова, 15. Фаёза Самандарова.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 10:55, 27.08.2015.
Ўқилди: 4118 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.