«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни қанча маблағ эвазига сотишга тайёр экани маълум бўлди.
CaughtOffside маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар» Торрес учун 35 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр, чунки футболчининг шартномаси якунига етишига бир йил қолган.
Хабар қилинишича, 26 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар қаторида «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» бор. Шунингдек, Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам ушбу пойгада иштирок этмоқда.
Ўтган мавсумда Торрес барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













