Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Инфантино нега ЖЧ-2030 ни 64 та жамоагача кенгайтирмоқчи эканлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино куни кеча жаҳон чемпионатини 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи жорий турнир якунлангач муҳокама қилинишини маълум қилган эди. Журналист Ромен Молинанинг хабар беришича, Инфантино мундиални 2030 йилда ўтадиган навбатдаги турнирдан бошлабоқ кенгайтиришга ҳаракат қилади.

Молина муҳим бир жиҳатни таъкидлайди: Инфантино мундиални ФИФА президентлигига қайта сайланиш кампанияси доирасида кенгайтирмоқчи.

«Бунинг учун Инфантино африкалик футбол мутасаддилари орасидаги иттифоқчиларининг қўллаб-қувватловини олмоқчи. Эвазига улар Инфантино яна бир қўшимча муддатга лавозимида қолиши учун уставни ўзгартиришга эришишади», — деб ёзди Молина ижтимоий тармоқларда.

Жанни Инфантино ФИФА президенти лавозимини 2016 йилдан бери эгаллаб келмоқда.

Киритилди: 19:42, 12.07.2026.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик