«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европанинг 2014/2015-йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Табиийки, жуда ҳам хурсандман ва бахтлиман. Ўтган мавсумда бирга ўйнаган барча жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бу янги мавсум учун ажойиб старт бўлади. Ўтган мавсум биз учун жуда яхши ўтди. Умид қиламан, янги мавсум ҳам шундай ўтади.
– Ўйинингиз қай даражада ўзгарди?
– Уни ривожлантиришга ҳаракат қиламан. Ўйинимда ранг-барангликни ошириш учун барча ишни амалга ошираман.
– Янада кучлироқ бўлиш учун яна ниманинг устида ишлашингиз керак? Балки, 11 метрлик зарбалар устида кўпроқ ишлашингиз керакдир?
– Балки (кулади). Ҳали кўп нарсанинг устида ишлашим керак.