“Севинч” жамоасининг марказий ҳимоячиси, етти карра Ўзбекистон чемпиони, етти карра Ўзбекистон Кубоги соҳибаси, Осиё чемпиони ва жамоамиз сафида кўпгина халқаро турнирлар совринлари соҳибаси ва яна яқинда жамоамиз сафига қайтган Олия Ахмедовани бугун бутун клубимиз раҳбарияти, мурббийлар штаби, футболчи қизларимиз ва клубимиз ходимлари иштирокида бахт кечасини нишонладик.Роман ва Олияларнинг бугун бахт кечаси – никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тантанали кечанинг азиз меҳмонлари қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, мамлакатимиздаги спорт журналистларининг устози, ўтмишда машҳур фубол шарҳловчиси, отахон журналист Аҳбор Имомхўжаев ҳам иштирок этдилар, шунингдек кечада Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассосациясидан Алишер Файзиев ва бир қатор таниқли спорт журналистлари ҳамда “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Ярулин, “Машъал” футбол академиясининг директори Абдураҳмон Юмангулов бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.
Бахт кечасида иштирок этган азиз меҳмонлар ёш келин-кўёвларни бахт кечаси билан табриклаб энг эзгу тилакларини билдиришди.
Роман ва Олияларни яна бир марта “Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футбболчи қизларимиз ҳамда ходимларимиз номидан бугунги никоҳ ва бахт кечаси билан самимий табриклаймиз, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Келин ва кўёвни тинч-тотув умр кечиришларини, Ахбор Имомхўжаев айтганларидек: “ўғил фарзанд кўришса “Насаф” аъзоси, қиз фарзанд кўришса “Севинч” жамоасининг ўйинчиси бўлишини” тилакдошимиз, кўп фарзандлар кўришиб – бахтли ота-оналар бўлишликларини тилаб қоламиз. Ҳамиша Сизларга бахт ва омад ёр бўлсин деб , қоламиз!
Қуйида никоҳ кечасидаги қувончли дамларни эътиборингизга ҳавола қиламиз: