«Атлетик» ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Эмерик Лапорт фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Barça Universal хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Лапорт «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка жуда ёқади. Агар каталонияликлар марказий ҳимоя чизиғи учун бошқа футболчиларни харид қила олишмаса, 32 ёшли испанияликнинг трансфери улар учун арзон вариант бўлиши мумкин.
Бироқ, Лапорт «Барселона»нинг рўйхатида юқори ўринда эмас, чунки у борасидаги музокаралар катта эҳтимол билан мураккаб кечади. «Атлетик»да футболчини «тегиб бўлмас» (сотилмас) деб ҳисоблашади.
Ўтган мавсумда Лапорт барча турнирларда 30 та учрашувда майдонга тушди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













