"МЮ"дан 63 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтган яримҳимоячи Анхель Ди Мария ўз маммолари ва Луи ван Гал тўғрисида фикрлар билдирди.
"Манчестер"да иштирокимни яхши бошладим, амо кейин жароҳат олдим. Шундан сўнг ишларим у қадар юришмади. Ван Галнинг фалсафасига ва талабларига мослашиш жуда қийин эди. Ван Гал менинг майдондаги жойимни ўзгартирди.
Лоран Блан эса мени "Реал"даги чизиғимда ўйнатишини айтди. Мен бундай қабулни кутмагандим. Мени бу ерда жуда яхши кутиб олишди, бу маросим фаолиятимдаги энг чиройли таништирув маромимим бўлди. "ПСЖ"да Лавесси ва Пасторелар билан бирга ўйнашимдан хурсандман", - дейди Ди Мария.