Кириш Регистрация

Горан Жеркович "Машъал"да ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

"Машъал" 1986 йилда Франциянинг Лион шаҳрида туғилган футболчи, Горан Жерковични  трансфер ойнасининг сўнгги кунида ПФЛ "заявка"сидан ўтказди.  Горан Жеркович француз ва серб фуқоролигига эга футболчи ҳисобланади. 

Бу футболчи Францияда "Лион-Дучере", Бельгияда "Шарльлеруа", Литвада "Жальгирис" ва "Таурас", Эронда "Истиқлол", Таиландда "Бурирам Юнайтед", "Бангкок Гласс" ва "Арми Юнайтед", Сербияда "Спартак Суботица" каби клубларда ўйнаган. Жами 114та ўйинда рақиблар дарвозасига 62та гол урган. 

Жеркович 2012 йил "Истиқлол" сафида "Ҳафзи кубоги"ни қўлга киритди. "Бурирам Юнайтед" сафида 2012 йил Таиланд Футбол Ассоциацияси кубоги ва Таиланд лига кубогини қўлга киритган. Ўша йил футболчи Таиланд Футбол Ассоциацияси кубоги тўпурари бўлган. 

Футболчи билан боғлиқ сўнгги масала тиббий кўрикда қолди.  Ушбу масалада текширувлар узоқ муддат давом этди бироқ футболчи белгиланган тиббий кўрикдан ўта олмади.  Шу боис томонлар ўртасида олиб борилган музокара тўхтатилди ва футболчи "Машъал" аъзосига айланмади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:42, 03.09.2015.
Ўқилди: 2665 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик