Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш истаги борлигини маълум қилди.
"2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта олишимга умид қиламан. Аммо менинг ёшим ва тажрибам узоқ муддатли режалар тузимшимга йўл қўймайди. Аввал Евро-2016 мусобақасига яхши формада бўлишнинг уддасидан чиқишим керак", - дейди Буффон.