Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил "Олтин тўп"ни қўлга киритишни орзу қилмоқда.
"Мен "Олтин тўп"ни қўлга киритишим учун дарвоза томон кўпроқ зарба беришим лозим. Ўтган мавсумда узоқ вақтни жароҳат билан ўтказдим, шу боис атиги 5та гол урдим.
Бу натижани оширишим лозим, бироқ бунинг учун бироз худбинроқ бўлишим талаб этилади",— деди Ўзил.