"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуда муаммолар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
"Роналдунинг асаби жойида. У гол уришни истайди, аммобуни уддалай олмаган вақтда ўзига аччиқ қилади. Гол - унинг учун ажралмас мақсад. Унинг вазифаси фақат гол учун ҳаракат қилиш. Роналду ҳар доим бизга керак бўлган вақтда гол уриб келган", - дейди Перес.