Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Аёллар футболи. “Севинч” ўз майдонида “Локомотив W”ни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Бугун жамоамиз XXI Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давра учрашувларини бошлади. Чемпионатнинг 13-турида Тошкентнинг “Локомотив W” жамоасини қабул қилди.

Жамоамизнинг аксарият ўйинчилари мамлакатимизнинг турли терма жамоаларига таклиф этилганлари сабабли иккинчи давранинг 12-тури кейинроқ санага қолдирилган эди.

Иккинчи даврада таркибимизда иккита ўзгариш рўй берди. Шохида Тожиддинова ва Мафтуна Шойимовалар жамоамизни тарк этишди, улар эндиликда Муборакнинг “Машъал W” жамоасида Баҳром Норсафаров қўл остида тўп тепишади. Шунингдек “Севинч” жамоаси сафига шу пайтгача “Севинч-2” жамоасида ўйнаган икки нафар ёш футболчи қизлар қўшилишди. Булар Кунноса Нетрояж ва Ангелина Полешкевичлардир.

Сафимизга янги қўшилган ёш футболчи қизлар бугун мураббийлар томонидан умумий рўйхатга қўшилди.

Бугунги учрашувда жамоамизнинг рақиби бўлмиш Тошкентнинг “Локомотив W” жамоаси айни пайтда 10 очко тўплаб, турнир жадвалининг 9-поғонасида боришмоқда.

Учрашув бошланишидан сал аввал яъни ўйинолди машғулот пайти кутилмаганда асосий дарвозабонимиз Ольга Каххарова қўлидан егил жароҳат олди, шунинг учун мураббийлар унинг ўрнига яна бир маҳоратли дарвозабонимиз Матлуба Абдурасуловани майдонга туширишди.

Учрашув кутилганидек жамоамиз устунлигида бошланди ва орадаги ҳисоб ҳам жамоамиз томонидан очилди, жарима майдони ичида Мария Моисеева ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Зумрат Назаровани тўп билан таъминлади, З.Назарова эса дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 1:0.

Учрашувдаги иккинчи гол Феруза Турдибоева томонидан киритилди, у деярли жарима майдони ташқарисидан ҳимоячиларни адаб ўтиб, Зиёда Ирисбоева қўриқлаётган дарвоза яқинидан кучли зарба берди, бу вазиятда дарвозабон зарбани қайтаришда ожизлик қилди -2:0.

Иккинчи голдан сўнг ўйин шиддати янада ошди, бунгача ора-орада қарши ҳужумга ўтаётган меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлишди. Ўз ўрнида жамоамиз ўйинчиларида ҳам ҳисобни оширишда имкониятлар кўпайди, ўйин шундай давом этаётган бир пайтда Зебо Жўраева жарима майдонини ўнг томонидан кириб бориб, дарвозага аниқ зарба берди ва ўзининг мавсумдаги 24-голини киритди – 3:0.

Биринчи бўлимдаёқ меҳмонлар таркибида ўзгариш бўлди, 70-рақамдаги Сабрина Собиржонова ўз ўрнини 7-рақамдаги Зарина Бобоевага бўшатиб берди.

Учрашув 39-дақиқасига келиб, учрашувдаги ҳисоб йирик кўриниш олди, жамоадошлари Зебо Жўраевани деярли майдон марказидан ўтиб тўп билан таъминлашди, бу пайтда рақибимиз ҳимоячилари олдинга ўтиб кетишган эди, З.Жўраева эса бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозабонни доғда қолдирди – 4:0. Шу билан тўпурар ҳужумчимиз ўз ҳисобига 25-голни ҳам ёзиб қўйди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйини оз бўлсада кучайди, энди улар дарвозамиз томон ҳужумлар уюштира бошлашди. Аммо ҳимоячиларимиз бехато ўйнашни уддалашди. Иккинчи бўлим бошлангандан сўнг мураббийимиз В.Хан таркибда бир нечта ўзгаришлар қилди, жумладан яқинда жамоамиз сафига қайтган Олия Ахмедова жорий йилдаги чемпионатда илк марта майдонга тушди.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида ҳисоб яна ўзгарди, навбатдаги ҳужумда Нилуфар Қудратова жарима майдони ичида тўпни чиройли тарзда ошириб берди, З.Жўраева дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади ва мавсумдаги 26-голини, учрашувдаги хет-тригини нишонлади – 5:0.

Бугунги учрашувда анча жонбозлик кўрсатиб, рақиб дарвозаси томон тажовузкор ҳужумлар уюштирган ҳужумчимиз Маҳлиё Сарикова майдонни голсиз тарк этди, афсуски у учрашувда кўплаб, бирга-бир вазиятларда дарвозани ишғол қила олмади. Маҳлиё Сарикова 74-дақиқада ўз ўрнини ёш ўйинчиларимиздан бири Лайл Тилавовага бўшатиб берди. Лайло бугун ҳам дарвозабон эмас балки ҳужумчи сифатида майдонда ҳаракат қилди.

Бугун Зебо Жўраева ўз ҳисобига навбатдаги покерни ҳам ёзиб қўйди, у 78-дақиқада яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди, бу гол унинг мавсумдаги 27-голи сифатида қайд этиладиган бўлди. Зебо Жўраевадан ҳали кўплаб голлар кутиб қоламиз, албатта.

Бу ҳисоб ҳам жамоамиз қизларини қониқтирмади ва учрашув охирлашиб бораётган бир пайтда яна ҳужумга зўр беришди. Учрашувдаги еттинчи голга яна Зумрат Назарова муаллифлик қилди, ушбу ўйинчимиз бугун ўз ҳисобига мавсумдаги дублни қайд этиб қўйди -7:0. Сўнги дақиқаларда Саида Хандамова ҳам гол киритишга эришди ва орадаги ҳисобни 8:0га етказиб қўйди.

Шундай қилиб, тўлиқ устунликда бўлган учрашувда жамоамиз яна бир йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Жамоамизнинг очколр сони 36тага етди ва турнир жадвалидаги етакчиликни давом эттирадиган бўлди.

Навбатдаги 14-тур учрашувида жамоамиз Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоасини қабул қилади, ушбу учрашув шубҳасиз турнинг марказий учрашуви бўлади, чунки ушбу жамоа бу йилги чемпионатнинг пешқадамларидан биридир.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 13-тур.

Қарши ш., “Геолог” стадиони, 04.09.2015 й. 17:08.

“Севинч” (Қарши) – “Локомотив W” (Тошкент) 8:0

Голлар: Зумрат Назарова, 5-1:0, 85-7:0, Феруза Турдибоева, 9-2:0, Зебо Жўраева, 25-3:0, 39-4:0, 65-5:0, Саида Хандамова, 88-8:0.

Бош ҳакам:  Хусниддин Баҳодиров (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Зилола Раҳматова (Қарши),  Хуснора Жумаева  (Қарши).

Захира ҳаками:  Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз).

Назоратчи:   Шуҳрат Эгамбердиев  (Қарши).

“Севинч”: 16. Матлуба Абдирасулова, 5.Маҳлиё Юсупова (15. Фаёза Самандарова 60), 25. Зумрат Назарова, 11. Шахзода Жамолова (22.Олия Ахмедова 51), 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 18. Камола Рисқиева, 9.Маҳлиё Сарикова, 19. Мария Моисеева(23.Нилуфар Қудратова 54), 10. Зебо Жўраева (с).

Захирадагилар: 6. Лайло Тилавова,   77.Кунноса Нетрояж, 2.Ангелина Полешкевич.

“Локомотив W”:1.Зиёда Ирисбоева, 17.Дурдона Бахтиёрова, 21.Хуршида Жуманова, 4.Юлдуз Ҳамдамова(50.Феруза Раҳмонова 58), 70.Сабрина Собиржонова (7.Зарина Бобоева 35), 27.Нилуфар Абдуллаева, 24.Зуҳра Бердиева, 22.Солиҳа Ҳусниддинова (с), 10.Азиза Норбоева, 41.Малика Халилова (2.Мая Назарова 52), 12.Зуҳра Халикова (18.Саодат Қўлдошева. 46).

Захирадагилар: 84.Инара Усманова,  55.Гулуҳбегим Хўжаева.

// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e

Манба: pfcsevinch.uz

 

// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e

Киритилди: 11:23, 05.09.2015.
Ўқилди: 3023 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.