Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Моуриньо «Реал»нинг истиқболли футболчисига имконият беради

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Тьяго Питарчни иш жараёнида синаб кўрмоқчи.

18 ёшли футболчига асосий таркибдан мунтазам жой олиш қийин бўлиши мумкин, бироқ португалиялик мутахассис ёш ярим ҳимоячини ҳисобдан чиқаргани йўқ. Diario AS маълумотларига кўра, «The Special One» Питарчни мавсумолди тайёргарлик пайтида синаб кўрмоқчи.

Испаниялик футболчида ижарага олиш бўйича турли хил вариантлар мавжуд: Ла Лигага қайтган «Малага» унинг учун асосий даъвогар ҳисобланади, бироқ футболчи Чемпионлар лигасида ўйнашни истамоқда.

Тьяго Питарч «қаймоқранглилар» биринчи жамоаси сафида жами 16 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 11:30, 13.07.2026.
Ўқилди: 2069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик