"Барселона" эквадорлик ҳимоячи Хосуэ Кайседонинг трансферини эълон қилди. 18 ёшли футболчи 2026-27 йилги мавсум охирига қадар ижара асосида каталонияликларнинг захира таркибида тўп суради.
Футболчига бўлган ҳуқуқ "ЛДУ Кито" клубига тегишли. Клублар ўртасидаги келишув ижара муддати тугагач, футболчини сотиб олиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади. Кайседо чап қанот ҳимоячиси позициясида ўйнайди ва Эквадорнинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. У юқори тезлиги билан ажралиб туради ва нафақат ҳимояда, балки бошқа позицияларда ҳам ҳаракат қила олади.
Ўтган мавсумда ҳимоячи "ЛДУ Кито" асосий жамоасида дебют қилди. Унинг ҳисобида 8 та расмий ўйин – 7 таси Эквадор чемпионатида ва 1 таси Либертадорес кубогида бор. Transfermarkt версиясига кўра, футболчининг бозор қиймати 300 минг еврони ташкил этади.














