Норвегиялик ҳужумчи Александр Сёрлот 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг ижтимоий тармоқларда тазйиқларга учради. Чорак финал баҳсида скандинавияликлар Англияга қўшимча вақтда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Футболчининг қиз ўртоғи Лена Селнес ижтимоий тармоқларда уларга келаётган таҳдидлар ҳақида маълум қилди. Сёрлот манзилига «аҳмоқ, ўзингни ўлдир», «мен уни ўлдирмоқчиман» каби хабарлар юборилган. Шунингдек, ҳужумчига тириклай ёниб кетиш каби қарғишлар ҳам ёғдирилган.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Сёрлот дарвоза олдида қулай имкониятга эга бўлиб турган Эрлинг Холандга пас узатмаган эди. Агар норвегияликлар бу вазиятдан унумли фойдаланишганда, ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишлари мумкин эди.













