Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Санти Касорла Евро-2016 саралашида Словакияга қарши учрашувда (2:0) мухлисларнинг Херард Пикега қилган ҳуштакбозликлари борасида фикр билдирди.
"Пике - Испания термаси учун муҳим ўйинчи. У ҳозир ғалати аҳволга тушиб қолган, чунки ҳеч ким мухлисларнинг унга қарши ҳуштакбозликларини тушунмаяпти.
Умид қиламанки, бу тезроқ тугайди ва келгуси учрашувда Херард мухлисларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашларини ҳис қилади", - дейди Касорла.