Ўн олти ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати-2016 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Қатарда қисқа муддатли йиғин ўтказган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-йиғини давомидаги иккинчи ўртоқлик учашувида ҳам ғалаба қозонди, деб хабар берди the-uff.com.
Қатар U-16 терма жамоасига қарши 4 сентябрь куни иккинчи бор майдонга чиққан Темур Олимхўжаев шогирдлари рақиблари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ўсмираларидан голларни Расул Йўлдошев ҳамда Абдулҳай Исмоиловлар киритди.
Ушбу учрашув Олихўжаев бошчилигидаги жамоанинг Қатардаги йиғинининг якуни бўлди ва жамоа Тошкентга қайтиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида “А” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда уларга Яман, Фаластин ва Мальдив жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш ўйинлари 16 – 20 сентябрь кунлари, Фаластинда бўлиб ўтади.