"Барселона" дарвозабони Клаудио Браво рақобатчиси Марк Андре тер Стеген ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Мен Чили терма жамоасига бормаганим боиси шундаки, охирги вақтларда жуда кўп ўйнадим. Боз устига рафиқам ҳам оғироёқ ва уни ёлғиз қолдиргим келмади.
Тер Штеген кўпроқ ўйнаши лозимлигини айтмоқда? Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳамма ҳам ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга. Мен эса ўз ишимни яхшироқ бажаришга эътибор қаратаман", - дейди Браво.