Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Шотландияга қарши ўтадиган ўйинлар ҳақида сўз юритди.
“Шотландиялик мухлисларнинг ўз миллий терма жамоаларини қўллаб-қувватлашларини тезроқ кўришни истаяпман. Рақибнинг Грузиядан режалаштирилган вақтдан кечроқ қайтганидан хафа бўлдим.
Гётцега келсак у “Бавария”га ҳам терма жамоага ҳам керак футболчи. Боатенгга эса доим ишонч билдиришим мумкин. Жамоа тўпни назорат қилаётган вақтда у бу жараёнга ўз таъсирини ўтказа олади.
Ҳимояни майдон марказига яқин ҳудудга жойлаштириш ҳужумлар вақтида катта самара беради. Аммо тўп йўқотилгач бу дарвозамиз олдида гол ҳавфини юзага келтириши ҳам мумкин”, – дея голкипер сўзларини келтиради Sports.ru.