Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хорди Альба жамоадоши Жерар Пике ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Менимча мухлисларнинг хуштак чалиши тўғри эмас. Пике - миллий терма жамоа футболчиси ва ҳар доим унга содиқ бўлган. У ҳар доим терма жамоа либосини илиқ туйғулар билан кийишини билдирган ва 100 фоиз куч билан ўйнайди", - дейди Альба.