“Челси”нинг янги футболчиси Папи Жилобожи “аристократлар” сафига Марсель Десайи сабаб кўчиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳимоячи “Нант”дан “Челси”га 4 млн фунт эвазига келганди.
Жилабожи бир вақтлар Лондон клубида муваффақиятли тўп сурган Десайига ўхшашни орзу қилмоқда.
“Десайи — ҳавас қилса арзийдиган футболчи. “Нант”да ўйнаган вақти у билан учрашиш бахтига муяссар бўлгандим ва у менга иш борасида яхши маслаҳатлар берганди”, — дейди Жилобожи “Челси” расмий сайтига берган интервьюсида.
“Агар Десайи билан яна учрашиб қолсам яна фойдали маслаҳат сўрайман. Бу ўсишим ва олдинга қадам босишимга хизмат қилади”, — дея сенегаллик футболчи сўзларини келтиради “кўклар” расмий сайтига таяниб Football.ua.