"Бетис" клубининг ёш ҳимоячиси Себалос ўзининг "Реал"га ўтиши борасидаги гап-сўзлар шунчаки миш-миш эканлигини айтиб ўтди:
"Мен "Бетис"да қолишни ва мухлисларим учун узоқ йиллар ўйнашни истайман. Менинг "Реал Мадрид"га ўтишим билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси - шунчаки миш-миш, ундан ортиғи эмас", - дейди футболчи.