Испания терма жамоаси ҳужумчиси Педро жамоадоши Жерар Пикенинг шаънига илиқ сўзларни билдирди. Айтиш жоизки, Евро-2016 саралаш босқичидан ўрин олган Словакияга қарши ўйинда мухлислар Пике Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқишини ёқлаб гапирган сабаб унга нисбатан ҳуштакбозлик қилган эдилар.
"Профессионал ва Испанияга содиқ футболчига ҳуштакбозлик қилишлари менга ёқмайди. Биз барчамиз Жерарни қўллаб-қувватлаймиз", - дейди футболчи.