Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс келажажакда қайси жамоага ўтиши пулга боғлиқ эмаслигини айтиб ўтди.
«ЖЧ-2014да олган жароҳатимдан сўнг мени клуб қўллаб-қувватлади. Мен саккиз йилдан бери Дортмунддаман.
Шуни ишонч билан айта оламанки, пул ҳеч қачон менинг келажагимни ҳал қилмайди", — дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.