Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Филиппин матбуоти: Ўзбекистонни мағлуб этиш учун яхши имкониятга эгамиз

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида бугун Филиппинга қарши майдонга тушади. Филиппинликлар дастлабки 2та ўйинда ғалаба қозонишганидан кейин (Баҳрайн ва Яман устидан) мамлакат терма жамоаси ва мухлислар жуда катта ҳаяжон ва иштиёқ билан Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёргарлик кўришмоқда. Филиппин веб-сайтлари эртанги ўйинга нисбатан "йилнинг энг муҳим ўйини" дея таъриф беришган. Rappler.com сайтида берилган превьюни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Филиппинликлар терма жамоамизга қарши бўладиган ўйинга қандай муносабатда бўлишаётганини билиб оламиз.

"Ҳар томонлама муҳим ўйин. Азкалс (филиппинликлар терма жамоани шундай деб номлашади) дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозонди, аммо "Н" гуруҳида Жанубий Кореядан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонни мағлуб этсак, очколар бўйича КХДРга тенглашиб оламиз, дуранг ўйнасак, очколаримиз сони 7тага етади, Ўзбекистонда эса 4 очко бўлади. Мағлуб бўлсак, Ўзбекистон очколар бўйича бизга тенглашиб олади. Гуруҳ ғолиблари ва 8та гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоаларнинг 4таси кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Бу гуруҳни 1-ўринда тугатишимиз қийин бўлади, аммо 2-ўринни яхши тўплар нисбати билан якунласак жуда яхши бўларди. Филиппин очколарни жамғариб олиши шарт. Бизни 8 октябрь куни Пхеньянда КХДРга қарши ўйин, орадан беш куни ўтиб эса Манилада Баҳрайн билан баҳслар кутиб турибди.

Пхеньяндаги ўйин пайтида шимолий кореяликлар билан бир хил очко эга бўлишни истаймиз. Сешанба куни ғалаба қозонсак, Ўзбекистонни 6 очкога ортда қолдирамиз. Шунингдек, Баҳрайн ва Ямандан анча олдинга ўтиб оламиз. Ўзбекларни мағлуб этсак, кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилсак, дуранг ҳам гуруҳдаги ўрнимизни яхши ҳолатда сақлаб қолишга ёрдам беради. Мағлубият бизни мутлақо қониқтирмайди.

Бошланғич таркиб. Мальдивга қарши ўртоқлик ўйинини бош мураббий Дули 3 нафар ҳимоячи - Дайсуке Сато, Амани Агуйнальдо, Жерри Лусено билан бошлади. Бироқ мухлисларнинг талаби билан мудофаа чизиғи бир неча марта ўзгартирилди. Жамоа 3 нафар ҳимоячи билан ўйин ҳужумкор тактика ҳисобланади, аммо унда гол ўтказиб юбориш эҳтимоли ошади. Мураббий дарвозани Нил Этерижга топширса керак. Таркибда посбон Роланд Мюллер ҳам бор, бироқ Мальдив билан ўйинда Этериж ўзини яхши томондан кўрсата олди. Умуман олганда, Дули жамоани одатдагидек 3-4-3 тактик схемаси остида майдонга олиб тушиш эҳтимоли юқори.

Рэмзи  - Патиньо - Рейхелт

Палла - Ингресо - Янгхазбэнд - Шрок

Сато - Гуирадо - Лусена

Этериж

Ўзбекистонга қарши ўйинда учта жиҳат биз учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
1) Майдон марказида тўпни назорат қилиш;
2) Ҳимояда тартибли ўйин;
3) Фил Янгхазбэнд гол уриши керак. У ҳали мазкур йилда терма жамоа сафида гол урмади.

Ўзбекистон кучли жамоа, аммо ушлаб бўлмас даражада эмас. Марказий осиёликларнинг асосий ўйинчиси Сервер Жепаров ҳисобланади. Жанубий Корея Кей лигасида ўйнайдиган 32 ёшли футболчининг чап оёғи кучли. Жепаров икки марта (2008 ва 2011 йилларда) Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Сервер узатмалар беришда ижодкор футболчи ҳисобланади ҳамда мураккаб вазиятларда фойдали ўйин кўрсатади. Жепаров Яманга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг захирага олинди. Бунинг сабабини билмаймиз, балки у жароҳат олгандир. Бизга қарши ўйинда майдонга тушмаса, балки яхши бўлармиди? Буни сешанба куни билиб оламиз.

Иккита ўйиндан кейин 3 очко тўплаган ўзбекистонликлар Филиппинга етиб келиш чоғида чарчаган бўлишлари мумкин. Ўзбекистон ФИФА рейтингида 76-ўринни эгалаб турган бўлса, Филиппин ундан 49 поғона пастда жойлашган. Рақибимиз Осиё кубогида КХДР ва Саудия Арабистонини мағлуб этиб, чорак финалда Жанубий Кореяга ютқазди.

Ўзбекистон учун яна бир муаммо - футболчилар янги мураббий қўлостида ўйнашга мослашишмоқда. Шимолий Кореяга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилиб, "Пахтакор" билан мамлакатчемпионлигига эришган Самвел Бабаян янги лавозимга тайинланди.

Хўш, биз Ўзбекистонни мағлуб эта оламизми? Ўйлаймизки, ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эгамиз".

Эслатиб ўтамиз, Филиппин-Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:41, 08.09.2015.
Ўқилди: 6358 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.