Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Йўлимизга тушмаган жамоа - Филиппин термаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Яман термасини таништиришда «Йўлимизга кам тушадиган жамоа» сарлавҳасидан фойдаланган эдик. Навбатдаги рақиб - Филиппин термаси эса, ҳали миллий жамоамизга рўбарў бўлган эмас. Демак, бугунги ўйин икки жамоанинг расмий танишуви сифатида ҳам тарихга киради.

Филиппин миллий термаси Осиё­даги энг «қадимий» жамоалардан биридир. Яъни унинг тарихи 100 йилдан кўп вақтни ўз ичига олади. Эътибор беринг, филиппинликлар илк расмий ўйинларини узоқ 1913 йили Хитой термасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида устун келишган. Тўғри, жамоа бир асрлик тарихга эга бўлсада, халқаро аренада айтарли ютуқларга эришмаган. Умуман, Филиппин термаси яқин-яқингача ҳам, жаҳон футболидаги энг заиф жамоа­лардан бири ҳисобланарди. Лекин сўнгги йилларда оролликлар ҳам футбол ўйнашни ўзлаштириб олишди, чоғи (кўплаб мураббийларимизнинг таъбири билан айтганда, шундай). Ҳарқалай, АҚШлик Томас Дулей раҳбарлик қилаётган жамоа ЖЧ-2018|ОК-2019 қўшма саралашини ғоят кўтаринки руҳда бошлади. Қолаверса, бўлажак рақибимиз 2014 йили ОФК «Чақирув кубоги»да финалга чиқди (ҳал қилувчи баҳсда Фаластин термасига 0:1 ҳисобида ютқазди). Шу турнир, яъни 2012 йилги «Чақирув кубоги»да эса филиппинликлар фахрли 3-ўринни эгаллашганди. Ўшанда ҳозирги жамоа етакчиларидан бири - Филип Янгхазбанд 6та гол уриб, турнирда «Олтин бутса» соҳибига айланганди. Қисқаси, Филиппин термаси охирги йилларда сезиларли ўсишга эришди. Эътиборлиси, Томас Дулей ихтиёридаги таркибда Швейцария, Англия, Австрия, Германия ва Дания клубларида тўп сурувчи, еврофутбол ҳавосидан баҳра олаётган легионерлар ҳам бор. Мураббийлар штабида эса, Дулейдан ташқари, машҳур собиқ дарвозабон Паскаль Цубербюлер фаолият юритмоқда. Табиийки, Швейцария миллий жамоасининг собиқ голкипери филиппинлик пос­бонлар билан шуғулланмоқда. Умуман, оролликларнинг ҳозирги иштиёқлари жуда баланд. Дейлик, улар Ўзбекистон термасига қарши ўйиндан олдин Мальдив ороллари билан ўртоқлик учрашувида куч синашиб, 2:0 ҳисобида устун келишди.

 

Филиппин терма жамоаси

Лақаби: Azkals («Дайди итлар»)

Бош мураббийи: Томас Дулей (АҚШ)

Сардори: Филип Янгхазбанд

Энг яхши тўпурари: Филип Янгхазбанд (42та гол)

Стадиони: «Филиппин спорт стадиони» («Ризал ёдгорлик мажмуаси»)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 125

Дастлабки ўйини: Хитой-2:1 (Манила, Филиппин; 01.02.1913)

Энг йирик ғалабаси: Япония - 15:2 (Токио, Япония; 10.05.1917)

Энг йирик мағлубияти: Япония - 0:15 (Токио, Япония; 28.09.1967)

----------------------------------------------------------------------------------------------------

Филиппин термасининг ЖЧ-2018|ОК-2019 қўшма

саралашидаги ўйинлари

1. Филиппин-Баҳрайн-2:1 (0:0)

11.06.2015. Сюдад Виктория. Philippine стадиони. 6000 томошабин.

Голлар: Баҳодаран (50), Ж.Патино (60) - Абдулваҳоб ал Малод (90Қ3).

*****

2. Яман-Филиппин-0:2 (0:0)

16.06.2015. Доха (Қатар). Qatar Sports Club стадиони. 5400 томошабин.

Голлар: Баҳодаран (52), Рэмсей (74). 

 

 

Филиппин терма жамоаси таркиби

Нил Леонард Итриж  07.02.1990 «Уолсолл», Англия   Дарвозабон

Патрик Дейто            15.02.1990 «Глобал»                 Дарвозабон

Роланд Мюллер        02.03.1988 «Серветт», Швейцария           Дарвозабон

Флоренцо Баделик    22.05.1994 «Глобал»                 Дарвозабон

Мануэль Сантос        24.03.1995 «Глобал»                 Ҳимоячи

Хуан Гуирадо            27.08.1979 «Серес»                   Ҳимоячи

Стефан Палла           15.05.1989 «Вольфсбергер», Австрия      Ҳимоячи

Симоне Рота             06.11.1984 «Сталлион»              Ҳимоячи

Даисуке Сато            20.09.1994 «Глобал»                 Ҳимоячи

Иян Рэмсей              27.02.1988 «Тракторсози», Эрон  Ярим ҳим.

Мануэль Отт             06.05.1992 «Серес»                   Ярим ҳим.

Патрик Рейчелт         15.06.1988 «Серес»                   Ярим ҳим.

Пол Мёлдерс            16.01.1981 «Серес»                   Ярим ҳим.

Деннис Виллануэва  28.04.1992 «Глобал»                 Ярим ҳим.

Жерри Лучена           11.08.1980 «Эсбьерг», Дания    Ярим ҳим.

Кевин Ингресо          10.02.1993 «Дрохтерзен», Германия        Ярим ҳим.

Мартин Стебл            09.06.1988 «Серес»                   Ярим ҳим.

Люк Вудленд            21.07.1995 Эркин агент              Ярим ҳим.

Стефан Шрок             21.08.1986 «Гройтер Фюрт», Германия    Ярим ҳим.

Кенширо Дэниелс     13.01.1995 «Кайя» ФК               Ҳужумчи

Миса Баҳодаран       10.01.1987 «Глобал»                 Ҳужумчи

Хавьер Патиньо         14.02.1988 «Хенан Жианье», Хитой          Ҳужумчи

Филип Янгхазбанд       04.08.1987        «Лойола Меракло Спаркс»       Ҳужумчи

***

Филиппин миллий жамоаси сардори Филип Янгхазбанд Ўзбекистон термасига қарши кечадиган бугунги учрашув олдидан маҳаллий матбуотда чиқиш қилар экан, ғалабадан умидворлигини яширмади. «Стартдаги 2та ютуқдан сўнг ўз кучимизга нисбатан ишонч ҳисси анча ортди. Демоқчиманки, Яман ва Баҳрайн термаларини мағлубиятга учратганимиз бўлажак ўйинга яхшигина замин ҳозирлади. Ҳа, Ўзбекистон термаси жуда кучли. Лекин биз бу рақиб асабини ҳам буза оламиз. Ахир КХДР термаси унинг дарвозасига биринчи 45 дақиқаликдаёқ 4та гол урди-ку... Шундай экан, бизда ҳам Ўзбекистон термасини ютиш учун имконият бор. Бу рақиб ФИФА рейтингида Филиппиндан 50та поғона юқорида турибди? Шунга нима? Агар биз ўз ўйинимизни кўрсата олсак, ижобий натижага эришамиз», - деди Янгхазбанд.

Айтганча, Филиппин термасининг бизга қарши ўйиндан олдин Мальдив ороллари билан ўртоқлик учрашувида куч синашиши ҳақида хабар бергандик. Манилада ташкил этилган ушбу баҳс мезбонларнинг ғалабалари билан якун топди - 2:0.

Филиппин - Мальдив ороллари - 2:0 (0:0)

Голлар: Самдхух (49-авт.), Жерри Лучена (55).

Филиппин: Нил Леонард Итриж, Стефан Палла, Мануэль Сантос Агуиналдо, Миса Баҳодаран, Иян Рэмсей, Филип Янгхазбанд, Даисуке Сато, Кевин Ингресо, Стефан Шрок, Патрик Рейчелт, Жерри Лучена.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:20, 08.09.2015.
Ўқилди: 7835 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.