Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Филиппин тор-мор этилди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси барча хавотирларни парчалаб ташлаб, Филиппин терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Манилада ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида кучли ёмғир ёға бошлади. Натижада учрашув белгиланган вақтдан 5-6 дақиқа кечикиб боланди. Ўйин бошланганидан кейин 40 сония ўтиб Жепаров Аҳмедовни қулай вазиятга чиқарди ва Одилнинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида рақиб дарвозасидан ўрин олди.

Мазкур тезкор гол, шубҳасиз, филиппинликларнинг режасини бузиб юборди. Улар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди, аммо баҳснинг 15-дақиқасига келиб, Рашидов индивидуал маҳорати эвазига бир ҳимоячини алдаб ўтиб, кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Мазкур голлар мезбонларнинг руҳиятига таъсир кўрсатди, албатта. Шунга қарамай, улар яна олдинга ўтишди. Вакилларимиз рақиб ҳужумини бартараф этишди. Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида Исмоиловнинг олис масофадан етказилган узатмасидан кейин Сергеев тўпни эгаллади ва бирга-бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигича ўзбекистонликлар томонида бўлди. 65-дақиқада Андреев томонидан етказилган бурчак тўпини Сергеев бош билан дарвозага жойлади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, жамоамиз оддий вазиятда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Олис масофадан жарима зарбаси белгиланган вазиятда Лобанов негадир олдинга чиқиб кетди. Буни кўрган Шрёк айланма зарба билан ҳисобни биттага қисқартирди.

Ушбу гол Филиппинни руҳлантирди ва улар яна гол уриш учун имкониятларга эга бўлди. Бир вазиятда Лобанов яккама-якка вазиятда ҳужумчидан устун келганини таъкидлаш лозим. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида қарши ҳужумда Сардор Рашидов жамоамизнинг бешинчи голини рақиб дарвозасига жойлади.

Ушбу ғалабадан кейин очколаримиз сонини 6тага етказиб, гуруҳда 2-ўринга кўтарилиб олдик. Урган голларимиз эса худди КХДРники каби 8тага етди. Аммо кореяликлардан фарқли равишда Ўзбекистон ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборган (КХДРда ўтказиб юборилган голлар сони - 2та).

Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 8 октябрь куни Баҳрайнга қарши сафарда ўтказади.

ЖЧ-2018, ОСИЁ, 2-БОСҚИЧ, "Н" ГУРУҲИ, 4-ТУР
ФИЛИППИН - ЎЗБЕКИСТОН - 1:5 (0:3)
Голлар: Шрёк (68) — Одил Аҳмедов (1), Сардор Рашидов (15, 79), Игорь Сергеев (43, 65)
Огоҳлантириш: Фил Янгхазбэнд (45+1)
Филиппин: 1.Этеридж, 3.Палла, 6.Люк Вудланд, 7.Рэмсей, 8.Отт, 9.Мисаг Баҳадоран, 10.Фил Янгхазбэнд (С), 11.Дайсуке Сато, 19.Лусена, 20.Патино, 21.Мартин Стеубл
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров (Жавоҳир Соҳибов 73), 10.Сардор Рашидов (Санжар Турсунов 80), 16.Станислав Андреев (Жасур Ҳасанов 77), 11.Игорь Сергеев.
Ҳакамлар: Петер Грин, Брад Хобсон, Мэтью Чизман (барчаси — Австралия), Сухаизи Шукрий (Малайзия)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:01, 08.09.2015.
Ўқилди: 10718 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик