Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Самвел Бабаян: «Ўйинга белгиланган режани 100 фоиз бажардик»

Баҳо:
+ | -

Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян иштирок этди.

— Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Чиройли ўйин бўлди. Ўйин тўлалигича бизнинг режамиз остида ўтди. Қайд этилган ҳисоб бизнинг устунлигимизни тўла акс эттирди, деб ўйлайман.

— Шундай ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?
— Биз жиддий рақибга қарши ўйинга тайёргарлик кўргандик. Ҳисобдан қатъий назар, яна бир марта такрорлаб ўтишни истардим. Филиппин терма жамоаси жуда яхши шаклланган, жамоанинг ўйинида мураббийнинг меҳнатлари кўзга ташланади, таркибда яхши савиядаги футболчилар бор. Ўйин шундай ҳисоб билан тугади. Бу — фантастика. Биз ўйиндан олдин барча нарсага тайёр эдик, аммо ҳисобни ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмасди. Биз бугун ҳар томонлама кучли эдик.

— Бугун футболчилар 100 фоиз режа бўйича ҳаракат қилишдими ёки йирик ҳисобдаги ғалабага бошқа нарсалар ҳам сабаб бўлдими?
— Йигитлар ўйинга белгиланган режани 100 фоиз бажаришди. Биз рақибни яхши ўргангандик. Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, биз рақиб жамоаси сардорини хавфсизлантира олдик. Бу режаларимиздан бири эди. Бунинг натижасида ва ўйиндаги бошқа вазиятлар туфайли баҳс биз учун ижобий натижа билан якунланди.

— Ўзбекистон илк турда КХДРга қарши ўйнаган ва бу жамоанинг имкониятларини яхши билади. Филиппин терма жамоасининг Шимолий Кореяга қарши ўйинда имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Мен Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Кореяга қарши ўйинини мухлис сифатида томоша қилгандим. Терма жамоада бош мураббий сифатида иш бошлаганимдан кейин бу ўйинни таҳлил қилиб чиқдик. КХДР — яхши шаклланган жамоа. Улар ўз олдига жиддий мақсад қўйишган. Шимолий ва Филиппин ўртасида ххши ўйин бўлади. Ҳар иккала жамоа сафида яхши ижрочилар бор. Қайси жамоага омад кулиб боқса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

— Тезкор гол якуний натижага ўз таъсирини кўрсатдими?
— Албатта, тезкор гол бизга руҳий жиҳатдан ёрдам берди. Ўзимизга бўлган ишонч ошди. Бутун баҳс давомида биз ўйинни назорат қилдик. Учинчи голдан кейин жамоамиз тўхтаб қолди. Танаффусда кийиниш хонасида йигитлар билан жиддий гаплашиб олдим. Натижада биз яна ўйинга қайтдик.

Йигитларнинг кўпчилиги анчадан бери терма жамоада бирга ўйнаб келишса-да, ўйлайманки, доимо ғалабага интиладиган янги Ўзбекистон терма жамоаси дунёга келди. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Ўз ўйинимиз орқали Осиёда яна ўз ўрнимизга эга бўламиз. Бу менинг терма жамоадаги иккинчи ўйиним бўлди. Кейинги ўйинларда янада кучлироқ ўйин кўрсатамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:00, 08.09.2015.
Ўқилди: 8437 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.