"Вольфсбург" клубини тарк этган Иван Перишич Gazzetta dello Sport билан бўлиб ўтган интервью вақтида трансфери борасидаги саволларга муносиб жавоб қайтара олди.
"Вольфсбург"ни тарк этиб кўп нарса йўқотдим деб ўйламайман. Сабаби, ЕЧЛдан ҳам кўра, менга "Интер" сафида тўп суриш муҳимроқ. Турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолатимизга назар соладиган бўлсак, биз Скудеттонинг навбатдаги соҳибига айланиш учун барча имкониятга эгамиз. Фақатгина бунинг учун, гап-сўзларга берилмасдан тинмай ҳаракат қилишимиз керак", - дейди Перишич.