Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Ёш мутахассис эътирофи ёки ой лауреатлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Вақтни бежизга оқар сувга қиёслашмайди. Мана, ҳаш-паш дегунча жазирама ёз фасли ҳам ниҳоясига етиб, ўз ўрнини «олтин» кузга бўшатиб берди. Айни пайтда юртимизда энг улуғ, энг азиз байрам - Мустақилликнинг 24 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу улуғ айём кунларида газетамиз анъанасига мувофиқ, ой лауреатларини ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик.

Август ойи одатдагидек, футбол учрашувларига бой бўлди. Жумладан, миллий чемпионатимизнинг иккинчи давра баҳслари старт олиши баробарида, куз-баҳор тизимида ўтказиладиган хориж биринчиликлари карвони ҳам йўлга тушди.

Августда олий лиганинг 5та тур (16-20-турлар) баҳслари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, хориж чемпионатларида тўп сураётган ҳамюртларимиз ҳам ўз  жамоаларининг муваффақиятларида муҳим роль ўйнашди.

Газетамиз сўровига кўра, мураббийлар ўртасидаги ғолиблик «Шўртан» устози Мухтор Қурбоновга насиб этди. Зеро, ўтган ойни ғузорликлар мағлубиятсиз якунлашди. «Шўртан» августда ўтказилган 5 ўйиннинг иккитасида зафар қучиб, 3та учрашувда дурангга имзо чекишди. Жумладан, олий лиганинг 16-тур доирасидаги ўйинда жорий мавсумни яхши ўтказаётган «Нефтчи» Ғу­­зорда йирик ҳисобда доғда қолдирилган бўлса (4:1), 17-турда сафарда «Сўғдиёна» маҳв этилди - 2:0. Шунингдек, воҳаликлар ўз майдонларида мамлакатимизнинг етакчи клублари - «Бун­ёдкор» (18-тур, 0:0) ва «Пахтакор» (20-тур, 1:1), сафарда эса «Динамо» (19-тур, 3:3) билан муроса кўчасини танлашди.

Таъкидлаш жоизки, Мухтор Қурбонов рўйхатимизда иккинчи маротаба қайд этилмоқда ва биринчи марта ғолибликни қўлга киритди. Эндигина 40 ёшга тўлган келажаги порлоқ мутахассисга кейинги учрашувларда ҳам омад ёр бўлиши ва қайдномамизда яна эътироф этилишини тилаб қоламиз.               

Иккинчи ўрин «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушанга насиб қилди. «Қалдирғочлар» ўтган ойда миллий чемпионатимиз ва Ўзбекистон кубоги доирасида 6та учрашув ўтказиб, 4та ютуқ, 1та дуранг ва 1та мағлубиятни қайд этишди. Эътиборлиси, Ўзбекистон кубоги ярим финалининг илк ўйини доирасида сафарда «Пахтакор» мағлубиятга учратилди (3:2) ва жавоб учрашуви олдидан «Бун­ёдкор» финал йўлланмасини қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлди. Олий лига доирасидаги ўйинларда эса Тошкентда «Қизилқум» (17-тур, 2:1), сафарда эса «Бухоро» (16-тур, 2:1) ва ўз майдонида унча-бунча жамоага очко бермайдиган «Навбаҳор» (20-тур, 1:0) клублари доғда қолдирилди. Ғузорда нурсиз дурангга имзо чеккан пойтахтликлар (18-тур, 0:0), ўз майдонларида таркиб ва ўйин борасида тажрибали саналган «Локомотив»га имкониятни бой беришди (19-тур. 0:1).

Аммо энг асосийси, жорий мавсумда кўпроқ ёшларга таянаётган Лушаннинг ғояси аста-секин ўз самарасини кўрсатмоқда.  

Мураббийларнинг кучли учлигини ўтган галгидек, «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев якунлаб берди. Аслида қаршиликларнинг августдаги натижалари ёмон эмас. «Аждарлар» ўтган ойда 6та учрашув ўтказиб, уларнинг бештасида зафар қучиб, бор-йўғи 1та ўйинда муроса кўчасини танлашди. Жумладан, Ўзбекистон кубоги ярим финали дастлабки учрашуви доирасида Қаршида «Локомотив» 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди ва қаршиликлар финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилишди.

Қизиғи, «аждарлар» миллий чемпионатимиз доирасидаги ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда (7-тур, 1:0), «темирйўлчилар» устидан бу йил иккинчи марта зафар қучишди. Ваҳоланки, «Насаф»дан бошқа бирорта жамоа «Локомотив»ни мағлубиятга учратолмаган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз майдонларида «Олмалиқ» (17-тур, 2:0), сафарда эса «Андижон» (16-тур, 1:0), «Қўқон-1912» (18-тур, 3:1) ҳамда «Қизилқум» (20-тур, 2:1) клублари устидан ғалаба қозонишди. Аммо Қаршида жорий мавсум аутсайдери «Бухоро» дарвозасига йўл тополмай (19-тур, 0:0), дурангга имзо чекишга мажбур бўлишди. Бухороликлар ҳам маҳв этилганида, «Насаф» устозининг ғолибликни қўлга киритиши деярли аниқ эди.

Энг яхши мураббийлар қаторидан жой олишга шунингдек, Вадим Абрамов («Локомотив») ва Нўъмон Ҳасанов («Пахтакор») лойиқ эдилар. Лекин юқоридаги мутахассисларнинг натижалари уларникидан салмоқлироқ кўринди, назаримизда. 

Август ойининг энг яхши футболчиси номига «Насаф» ҳужумчиси Азамат Алланиёзов лойиқ кўрилди. XXIV миллий чемпионатимиз стартида жиддий жароҳатланиб, кўп вақтини даволаниш билан ўтказган 26 ёшли форвард яшил майдонни соғиниб қолган чоғи, ўтган ойда 5та гол уриб, жамоаси муваффақиятларига муносиб улуш қўшди. Жумладан, Азамат Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, қаторасига 3та баҳсда майдонни голсиз тарк этмади. «Олмалиқ» (2:0), «Локомотив» (2:0) ва «Қизилқум» (2:1)  клубларига қарши кечган баҳсларда Алланиёзов ҳисобни очувчи гол муаллифига айланиб, жамоадошларини ғалабага руҳлантирган бўлса, Қўқондаги ўйинда ўз «дубл»ини нишонлаб (3:1), «аждарлар»нинг водийдан 3 очко билан қайтишларини таъминлади.           

Иккинчи ўрин «Шўртан» ҳужумчиси Игорь Таранга насиб этди. 

Таъкидлаш жоизки, ғузорликларнинг тажрибали форварди учун август омадли келди. Боиси, у ўтган ойда футболчилик фаолияти давомидаги юбилей - 100-голини уриб, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлди. Игорь ўтган ойда «Нефтчи»га қарши кечган ўйинда «дубль» қайд этиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига замин яратган бўлса (4:1), Самарқандда «Динамо»га қарши кечган учрашувда ҳисобни очувчи гол муаллифига айланиб, «Шўртан»нинг кўҳна шаҳардан дуранг натижа билан қайтишини таъминлади (3:3). Қисқаси, ғузорликларнинг ўтган ойдаги ­муваффақиятларида Тараннинг ҳам муносиб улуши бор.                      

Ниҳоят, лауреат - ўйинчилар орасида учинчи поғонага «Бунёдкор»нинг япониялик ярим ҳимоячиси Сато Минори жойлашди.

Айнан Сатонинг ягона голи «қалдирғочлар»нинг Намангандан 3 очко билан қайтишларини таъминлаганлигини қайд этиш жоиз. Шунингдек, «Қизилқум» билан кечган баҳсда ҳам Минори «дубл»-га эришган жамоадоши Элдор Шомуродовнинг илк голига ассистентлик қилиб (2:1), ютуққа ўз ҳиссасини қўшди. Бундан ташқари, Сато 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

Лауреатга айланган ушбу ўйинчиларнинг жорий мавсумда сўровимизда илк марта эътироф этилишаётганини ҳам унутмаслик керак.

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар орасидан хориж клубларида муваффақиятли тўп суриб, ўтган ойда бир қатор голларга муаллифлик қилган Сервер Жепаров («Ульсан Хюндай», Жанубий Корея), Санжар Турсунов («Ворскла», Украина), шунингдек, ўз клублари муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшаётган Ҳусниддин Ғофуров («Явор», Сербия), Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Виталий Денисов («Локомотив», Россия) ва Кахи Махарадзе («Пахтакор») ҳам жой олишди.

Умумий натижа бўйича мураббийлар ўртасида Сергей Лушан айни пайтда миллий терма жамоамизни бош­қараётган Самвел Бабаянни ортда қолдириб, етакчиликни ўз қўлига олди.

мураббийларнинг ой давомидаги натижалари

 

№      Мураббийлар          Ў          Ю          Д          М           Т-Н

 

1.     Мухтор Қурбонов        5          2           3          0            10-5

2.     Сергей Лушан            6          4           1          1            8-5

3.     Рўзиқул Бердиев        6          5           1          0            8-2

 

 

 

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

 

№     Футболчилар        Ўйин        Дақиқа      Гол        Энг яхши

 

1.    Азамат Алланиёзов     6              446              5               2

2.    Игорь Таран                5              449              3               1

3.         Сато Минори    6          540       1          2

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Сергей Лушан - 13 очко

2. Самвел Бабаян - 12 очко

3. Игорь Шквирин  - 8 очко

4. Рўзиқул Бердиев - 8 очко

5. Вадим Абрамов - 7 очко

6. Мухтор Қурбонов - 6 очко    

7. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

8. Александр Хомяков - 3 очко

9. Юрий Лукин - 1 очко

 

Футболчилар

1. Артур Геворкян - 7 очко

2. Достонбек Ҳамдамов - 6 очко

3. Жалолиддин Машарипов - 5 очко

4. Сервер Жепаров - 5 очко

5. Одил Аҳмедов - 5 очко

6. Игорь Сергеев - 5 очко

7. Станислав Андреев - 5 очко

8. Азамат Алланиёзов - 5 очко            

9. Шокир Зуаги - 3 очко

10. Азизбек Ҳайдаров - 3 очко

11. Акмал Холматов - 3 очко

12. Санжар Шоаҳмедов - 3 очко

13. Игорь Таран - 3 очко 

14. Владислав Иванов - 1 очко

15. Евгений Черемисин - 1 очко

16. Баҳриддин Ваҳобов - 1 очко

17. Кахи Махарадзе - 1 очко

18. Сато Минори - 1 очко

 

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

Апрель

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Локомотив»)

Май

1. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

2. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

3. Юрий Лукин («Қизилқум»)

Июнь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон ё.т.ж.)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

Июль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Август

1. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

энг яхши ФУТБОЛЧИлар

Февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Шокир Зуаги («Бунёдкор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Март

1. Сервер Жепаров («Ульсан Хюн­дай», Жанубий Корея)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Владислав Иванов («Машъал»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Евгений Черемисин («Нефтчи»)

Май

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Азизбек Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА)

3. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум»)

Июнь

1. Станислав Андреев («Пахтакор»)

2. Акмал Холматов («Нефтчи»)

3. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

Июль

1. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

2. Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»)

3. Кахи Махарадзе («Пахтакор»)

Август

1. Азамат Алланиёзов («Насаф»)

2. Игорь Таран («Шўртан»)

3. Сато Минори («Бунёдкор»)

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:23, 09.09.2015.
Ўқилди: 3979 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.