Яқинда «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес журналистларга интервью берди. Биз эса сизларга ушбу интервьюни тақдим этмоқдамиз. Сиз бу сухбат орқали футболчининг шахсий фиклари, ички дунёси ва оиласи ҳақида кўп нарса билиб олишингиз мумкин.
- Аввал сизда совринлар етишмас эди. Бир йилда “Барселона” сафида тўртта соврин ютингиз. Бу айни сиз қидирган нарсами?
- Ҳа, мен буни бошидаёқ айтиб ўтганман. Бу клуб ҳар бир соврин учун жанг олиб боради. Совринлар — “Барселона”нинг ўзгармас мақсадидир.
- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш сизни рухлантириши мумкинми?
- Албатта. Турнир номини ўзгартирган, лекин эслайман 9-10 ёшларимда финални кўриш учун атайлаб эрталаб 6да турардим. “Олимпия”, Мадрид, “Бока”, “Милан”,… Ажойиб хотиралар. Ва бу турнирда қатнашишим икки марта ҳаяжонли.
- Ёшлар учун наъмуна сифатида қайси футболчини кўрасиз?
- Батистута – чунки унинг ўйин услуби такрорланмас. У ҳақиқий “тўққизинчи” ўйинчи ва у мен учун наъмуна.
- “Барселона”да бошқа жамоаларга қараганда маҳоратни ошириш осонми?
- Шубҳасиз. Жамоадаги тажрибали ўйинчиларнинг ҳаракат қилишидан кўп нарсани ўрганишингиз мумкин.
- Сиз ўйинларингизнинг баъзи жиҳатларини яхшилаш керак деб ўйлайсизми?
— Ўзимга доимо танқидий назар билан қарайман. Баъзан ўта шошқолоқ бўлиб қоламан, баъзан тўхташимга сониялар етишмайди.
- Ҳозир янги Суарес шаклланяптими?
- Йўқ мен авалгидек майдонда жанг олиб борман ва ички туйғуйимга қўлоқ соламан.
- Бу ички хис қилиш туйғусини қаердан олгансиз?
- Бу жанубий америкалик футболчиларнинг табиати. Менга уни ҳеч ким бермаган. Бизда ўйинчилар ёшлигидан бу туйғуга эга бўладилар.
- Сиз майдонда қандай бўлсангиз, уйда ҳам шундаймисиз?
- Уйда мен ҳамма нарсани унутаман. У ерда мен эр ва отаман.
- Телевизорда футбол томоша қиласизми?
- Баъзида. Томоша қилишга ҳаракат қиламан, лекин икки фарзандим ва хотиним билан қийин масала (кулади).
- Неймар, Месси ва сизнинг орангиздаги мунасабатни қандай тушунтириш мукин? Уругвайлик, бразилиялик ва аргентиналик?
- Биз терма жамоада бўлганимизда, уни ўлгунимизгача ҳимоя қилишга тайёрмиз. Клуб эса бошқа, бизнинг умумий мақсадимиз “Барселона”га совринлар олиб келиш. Биз майдонда жуда яхши муносабатдамиз. Лео энг зўри эканлигини ҳаммамиз биламиз. Унга ҳасад қилмаймиз. Биз жамоада бир-биримиз билан рақобатлашмаймиз.
- Сиз Мееси билан бирга ўйнаш учун алоҳида тайёрланасизми?
Ҳаммаси ўз-ўзидан бўлгани яхши. Менинг ўз вазифам бор. Мен тўрт ўйинчини бирданига алдашга ҳаракат қилмайман. Бунинг учун Лео, Неймар ва Иньесталар бор. Мен зарба бериш имкони бўлса бераман, бўлмаса тўп узатаман.
- Сиз иримчимисиз?
- Ҳа, бироз (кулади).
- Сизга футболдан чалғишга нима ёрдам беради?
- Мен болаларим билан ўтказган ҳар бир онимдан завқ оламан. Футболчи кўп саёхат қилади, лекин бўш вақтини албатта оиласи даврасида ўтказиши керак. Хоббига келсак, мен PlayStationда ўйин ўйнашни ёқтираман.
- Болаларингиз отаси кимлигини билишадими?
- Қизим сал пал тушунади. Ўғлим эса энди икки ёш, у мени футбол ўйнашимни энди тушунмоқда.
- Сиз ёшлигингиздан ватанингизни тарк эткансиз. Уругвайни соғинасизми?
- Мен ушанда 19 ёшда эдим. Мен оиламни, қариндошларимни ва энг яқин дўстларимни жуда соғинаман.