Кириш Регистрация

Виктория Азаренко: «Мессини излашда давом этаман»

Баҳо:
+ | -

Беларуслик теннисчи Виктория Азаренко Маrcа нашрига берган интервьюсида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйинларидан завқ олишини таъкидлади.

Куни кеча Аргентина терма жамоаси Боливияга қарши АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўртоқлик ўйинини ўтказди. Айни вақтда АҚШда US Open мусобақаларида қатнашаётган Азаренко Месси билан учраша олмаганидан афсусланганини таъкидлади.

«Машғулотлар кўп бўлгани учун Месси билан кўриша омадим. Лекин уни излашда давом этаман. Чунки у такрорланмас футболчи. Мессининг майдонда амалга ошираётган ишларига ақл бовар қилмайди. Бир марта «Барселона»нинг ўйинини стадиондан кузатгандим ва ўшганда Месси тўпни қандай қилиб олиб юрганига ҳайрон қолганман. Мессининг ўйинини кўриб худди компьютер ўйинини томоша қилаётгандай бўласиз. Қизиқ, у ҳам, мен ҳам тўп билан ҳаракат қиламиз. У оёқлари билан, мен эса қўлларим билан. Лекин мен Мессичалик ажойиб ҳаракатларни амалга олмайман. Шундай бўлса ҳам ҳаракат қиламан»,- дейди Азаренко.

Киритилди: 13:47, 09.09.2015.
Ўқилди: 9040 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.