“Манчестер Юнайтед” собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд клубдаги ва терма жамоадаги жамоадоши Уэйн Руни Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналду билан бир савияда ўйнай олишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Руни кеча Евро-2014 саралаши доирасидаги учрашувда гол киритиб Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган. У 107 ўйинда 50 та гол киритган, Криштиану Роналдуда 122 учрашувда 55 гол, Мессининг ҳисобида эса 104 ўйинда 49 та гол мавжуд.
– Рунининг ушбу голларнинг қанчасини пенальтидан киритгани борасида гап-сўзларга чек қўйиш керак, – дея Фердинанд сўзларини келтиради Daily Mail га асосланиб “СЭ”. – Англиянинг рақиблари кимлар бўлганини ҳам унутиш лозим. Рунини замонамизнинг икки буюк ўйинчиси билан таққосланг. Бу борада унга қойил қолиш мумкин. У фаолияти давомида 300 та гол киритди.