“Бавария” cардори Филипп Лам 2018-йилда футболчилик фаолиятини якунлаш тўғрисидаги қарорини ўзгартирмаслигини таъкидлаб келгусидаги режалари ҳақида гапириб ўтди.
“Кўп марта айтдим, 2018-йили 34 ёшга тўлганимдафаолиятимни якунлайман.
Келажакда эса “Баварияда қолмоқчиман чунки, бу клубда 1995-йилдан бери тўп сураман. Лекин, Германия Футбол иттифоқида ишлаш ниятим ҳам йўқ эмас, терма жамоада ҳам 10 йил фаолият юритганман”, — дея футболчи сўзларидан иқтибос келтиради goal.com нашри.