“Ювентус” ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер ЕЧЛ 1-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши учрашув олдидан рақиб жамоа таркибида Раҳим Стерлингдан чўчиб турганини айтиб ўтди.
“Стерлинг – кучли футболчи. Унга майдонда асло эркинлик бериб бўлмайди. Бимрга-бир вазиятдан унумли фойдалана олади. Шу билан бирга жуда тезкор ўйинчи. Шунинг учун уни ҳушёр қўриқлаш ва кўздан қочирмаслик керак”, - дея футболчи сўзларидан иқтибос келтиради Tuttosport га таяниб Bombardir.ru.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Чемпионлар Лигаси 1-тур учрашувини “Манчестер Сити” майдонида ўтказади ва учрашув 15-сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.