Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни жамоадоши Харри Кейн ҳақида фикрларини билдирди.
"У гол урганда қай даражада хурсанд бўлганимни ҳамма кўрди. Бу гол унинг учун муҳим аҳамиятга эга эди, чунки захирадан майдонга тушиб, муваффақият қозонди. Агар Кейин шу кетишда давом этса, ҳали кўп гол уради.
Харрида босимни енгиб ўтиш учун керакли ҳамма жиҳат бор. У барқарор футболчи. Ишончим комилки, Кейн узоқ йиллар давомида Англия терма жамоасида муҳим футболчи бўлади ва голлар уради", - дейди Руни.