Furkat.uz: "Ливерпуль", "Интер" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ, "Милан"нинг амалдаги футболчиси Марио Балоттелли доимо ўзининг бир биридан қизиқарли ва ажабтовур фикрлари билан ҳаммани ажаблантириб келади. "Интерфутбол" газетаси Супер Марионинг ана шундай иқтибосларини келтириб ўтди.
* «Барселона»га ўтиш? Мен қизлар билан ўйнамайман»
* «Жаҳонда мендан яхши ўйнайдиган фақат биргина футболчи бор. Бу - Месси. Бошқалар кейинги ўринларни эгаллаб туришибди»
* «Сильвио Берлусконининг айтишича, италиялик энг маҳоратли ўйинчи - Антонио Кассано экан. У ё алдаяпти ёки Балотеллининг борлигидан бехабар»
* «Моуриньо - жаҳоннинг энг яхши мураббийи. Аммо у феъл-атворидаги қусурларини йўқотиши, бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўрганиши лозим»
* «Сити» ишқибозлари мен ҳақимда қўшиқ куйлашаётганда кўнглимда илиқлик ҳис этаман. Улар шуни билишсинки, гарчи юзимда табассум кўринмасада, қалбим доимо кулиб туради»
* «Нега гол урсам уни нишонламайман? Чунки футбол - менинг ишим. Масалан, почтачи ҳар гал мактубни манзилга етказганида хурсандчиликдан қарсак чалиб, ўйин-кулгуга берилмайди-ку»
* «Манчинининг айтишича, баъзан юзимга мушт туширгиси келаркан. Афсуски, бундай қилолмайди. Мен тайча бокс билан шуғулланаман»
* «Уэйн Руни иқтидорли ўйинчи, аммо у Манчестердаги энг яхши футболчи эмас»
* «Бир гал полициячилар тинтув чоғида орқа чўнтагимдан 5 минг фунт топиб олишди. Улар нима сабабдан шунча пулни кўтариб юрганимни сўрашганида биргина жавоб билан кифояланганман: «Чунки бадавлатман»
* «Мен ёмон йигит эмасман, шунчаки уятчанман»
* «Нега доим мен?»
* «Мен билан шахсан таниш бўлмаганларнинг аксарияти мени аҳмоқ деб ўйлашади»