Англия терма жамоаси таркибида 21 ўйин ўтказган “Эвертон” ярим ҳимоячиси Аарон Леннон “шерлар” таркибига қайтишга жиддий бел боғлаган.
“Англия терма жамоаси таркибига қайтмоқчиман, сўнгги вақтларда жамоа сафига чақирилмадим. Миллий жамоа билан бирга учрашувлар ўтказишни истайман, сўнгги вақтларда бу имкониятдан қуруқ қолдим.
“Эвертон”да инглизлар кўп ўйнашади, шунинг учун Хожсон бизнинг ўйинларни кузатиш учун тез-тез келиб туришига умид қиламан. Бу менинг терма жамоага чақирилиш имкониятларимни яхшилайди.
Ўз ўйин услубимни қайтаришни ва спорт формамни тиклаш учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайман”, – дея Леннон сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports хабарига таяниб Sports.ru.