Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

“Насаф” – “Шўртан”: ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 21-турида “Насаф” Қаршида “Шўртан” жамоасини қабул қилади.

 

Айни пайтда футболчиларимиз 20-турдан кейин 45 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турган бўлса, “Шўртан” футболчилари 24 очко билан 10-поғонада боришмоқда. Қизиқарли томони, иккинчи давра баҳсларини ҳар иккала жамоа мағлубиятсиз ўтказмоқда. “Насаф” иккинчи даврада бешта учрашвнинг 4 тасида ғалабага эришиб, битта дуранг қайд этган бўлса, “Шўртан” ҳисобида 2 ғалаба ва 3 та дуранг бор. Эътиборли томони, ғузорликлар икикнчи даврада олий лига пешқадамларидан очко тортиб олишни уддалашди. “Нефтчи” таслим этилган бўлса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан очколарни бўлишиб олишди.

 

Умуман олганда мазкур жамоаларнинг баҳси турнир жадвалидаги ҳолатдан қатъий назар доим муросасиз ва кескин кечган. Қизиқарли томони айни пайтда “Насаф” шарафини ҳимоя қилаётган Артур Геворкян, Алишер Юсупов, Ҳамза Каримов ўз вақтида ғузорликлар шарафини ҳимоя қилган бўлишса, “Шўртан”да тўп тепаётган Ботир Қораев, Зафар Полвонов, Элдор Бойматов, Мирзакамол Камолов, Асрор Алиқулов cингари футболчилар “Насаф” либосида тўп тепишган.

 

 Шанба куни бўладиган учрашув жамоаларнинг 20 туқнашуви бўлади. Ўтказилган 19 баҳснинг 13 учрашувида аждарлар ғалаба қозонишган бўлса, “Шўртан” ҳисобида  5 та ғалаба мавжуд.  Атиги бир ўйинда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбати 42-21 қаршиликлар фойдасига.

 

Ушбу жамоаларнинг ўртасида кечган баҳсларда энг кўп гол киритган футболчи бу Зафар Холмуродов. “Насаф” жамоасининг собиқ футболчиси ҳамда жамоанинг энг яхши тўпурари “оқ бўрилар” дарвозасини 7 марта аниқ нишонга олган.

 

Ўтказилган 19 та учрашувда жами 63 марта дарвозаларга тўп киритилган. Қаршида ўтказилган 8 та учрашувнинг 7 тасида қаршиликлар ғалабага эришишган. Ғузорликлар фақат бир марта 2010 йили Қаршидан очко билан қайтишган.

 

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

 

19.03.2005. 1 тур.Қарши. 7000 томошабин.

“Насаф”  - “Шўртан”  4:0 (2:0)

Ҳакам: Исмаилов М- 8,2

Голлар: Холмурадов З, 36, 38 84, Келдиев В, 64 .

 

 07.11.2005. 26 тур. Ғузор. 2000 томошабин.

Шўртан- Насаф 2:1 (0:1)

Ҳакам: Каримов. Г - 9

Голлар: Холмурадов 2 (1:0), Таран 55, 74.

28.05.2006. 11 тур. Қарши. 6000 томошабин.

 

“Насаф”-  “Шўртан”  3:2 (2:0)

Ҳакам: Жалилов А - 8,2

Голлар: Келдиев 22, Аликперов  - пен, 42, 61, Иноғомов  73, Таран  90.

18.09.2006. 20тур. Ғузор. 7000 томошабин.

 

“Шўртан” -  “Насаф” 2:3 (1:2)

Ҳакам: Р. Ҳамидов 7,8

Голлар: М. Иноғомов 42, 53  Холмуродов 10, В Алекперов 31,  Узоқбоев 83.

22.06.2007. 14 тур.Ғузор. 3000 томошабин.

 

“Шўртан” – “Насаф” - 0:1 (0:0)

Ҳакам: Петров А - 8,2

Голлар: Ҳолмурадов  56 (0:1),

15.08.2007. 17 тур. Қарши. 5000 томошабин.

 

“Насаф” – “Шўртан”  2:1 (1:1)

Ҳакам: Тамбовцев А - 8,2

Голлар: Атоев 16 (0:1), Аъзамов  20 (1:1), Аъзамов 70 (2:1)

29.03.2008. 3 тур. Қарши. 4000 томошабин.

 

“Насаф” – “Шўртан” 2:0 (1:0)

Ҳакам: Тоғаев Б - 8,1

Голлар: Ҳолмурадов  38 (1:0), Бердиев  85 (2:0)

 

12.11.2008. 28 тур. Ғузор. 2891 томошабин.

“Шўртан”-  “Насаф”  3:2 (1:0)

Ҳакам: Ҳамидов Р. - 8,7

Голлар: Боев  43, Юсупов  57, Ихеруоме 71, Бобоев - пен, 78, Оноров  90.

 

01.03.2009. 1 тур. Қарши. 7570 томошабин.

“Насаф" - "Шўртан" - 4:2 (1:2)

Голлар: Ж. Жиямурадов (19, 52), А. Филипосян (64), И. Шомуродов (69) -З. Полвонов (12, 15).

Ҳакамлар: В Агишев  8,5,

 

09.11.2009 йил. 30 тур. Ғузор. 1557 томошабин.

“Шўртан” – “Насаф”- 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: А.Хотамов  9,2.

Гол:Г.Мегреладзе (13).

 

13.03.2010 йил. 1 тур. Қарши. 8523 томошабин.

"Насаф" - "Шўртан" - 0:0

Ҳакамлар: В.Агишев  8,7

 

31.10.2010 йил. 26  тур. Ғузор. 6508 томошабин.

"Шўртан»  - «Насаф»  1:0.

 Ҳакам:В. Агишев 8,7.

 Гол:В. Клишин (90+2).

 

 15.06.2011. 12-тур. Қарши. Карши стадиони. 2537 томошабин.

 “Насаф”  - “Шўртан” - 5:0 (1:0)

 Ҳакам: Бобомуродов Рустам - 8,6

 Голлар: 1:0 - Шомуродов Илҳом, 10, 2:0 - Отақузиев Носир, 50, 3:0 - Отақузиев Носир, 59, 4:0 - Переплёткин Андрей, 79, 5:0 - Отақузиев Носир, 84

 

 6.08.2011   15-тур

 «Шўртан» (Ғузор)   - «Насаф» (Қарши) 2:1

 Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Содиқов (Фарғона), С. Қодиров (Фарғона), А. Ахмадгалеев (Ташкент вил.).

 Голлар: Предраг Вуйович 10,  1:0. Вадим Афонин 18,  2:0. Илҳом Шомуродов 40,  2:1.

 

 11.05.2012  8-тур

 «Шўртан» (Ғузор)   -«Насаф» (Қарши) 2:3

 Ҳакам: Цейтлин Владислав

 Голлар: 1:0 - Пономарев Вячеслав, 45+1. 1:1 - Жиямуродов Жаҳонгир - пенальтидан, 65. 1:2 - Бошкович Иван, 75. 2:2 - Таран Игорь - пенальтидан, 84. 2:3 - Тўраев Кенжа, 86.

 

14.09.2012. 19-тур.

“Насаф” – “Шўртан” 2:1

Ҳакам: Равшан Эрматов.

Голлар: В.Шишелов,31, И.Таран, 55, Ф,Мусаев, 70.

 

 

ЎзПФЛ, 5-тур. 14.04.2013

 “Насаф” – “Шўртан” 3:0 (3:0

Голлар: Илҳом Шомуродов (19,32) Геворкян (42).

 

ЎзПФЛ, 22-тур. 18.10.2013.

“Шўртан” – “Насаф” 1:4 (0:1)

Голлар: А. Ғуломхўжаев (90+1) – А. Алланиёзов (5, 87), А. Геворкян (74, 83).

 

ЎзПФЛ, 6-тур. 26.04.2015.

“Шўртан” – “Насаф”  1:2

Голлар: Ғулом-ҳайдар Ғуломов (47) – Фарруҳ Сайфиев (86), Илҳом Шомуродов (90+3).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:25, 11.09.2015.
Ўқилди: 2680 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.