Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо унинг футболга бўлган қарашларини ўзгартириб юборганини таъкидлаб ўтди.
"Моуриньо "Реал"даги иккинчи мавсумида мени тепгудек бўлиб ишлатарди. Мен машғулотлар вақтида у истагандек шуғулланмас эдим.
Бир сафар машғулот вақтида Моуриньо мендан нима учун тўлиқ куч билан ишламаётганимни сўради. Мен чарчаган эдим, аммо мураббий ҳақ эди. Мен янада кўпроқ иштиёқ билан ишлашим шарт эди.
Моуриньо ҳеч қачон ортиқча гапириб, тушунтириб ўтирмайди ва дарҳол ишга киришади. У мени жуда қийнаган, аммо барчаси менинг фойдам учун қилинганди. Мураббий етарлича талаб қўймаса, футболчи бўшашиб қолиши мумкин", - дейди Варан.