"Барcелона" жамоасининг собиқ афсонаси ҳозирда эса Қатарнинг "Ал Садд" жамоасида ўйнаётган футболчиси Хави ўзини дунёнинг энг кучли жамоасига киритмаслигини айтиб ўтди.
"Энг кучли 11 футболчини танлаш жуда ҳам қийин. Мен бу жамоага ўзимнинг собиқ клубим "Барcелона"дан оҳирги 10 йил ичида кўплаб футболчиларни бемалол киритган бўлар эдим. Кейин эса жамоага албатта Марадона, Пеле, ди Стефано, Зидан ва Круиффни киритган бўлар эдим. Бундай танловлар жуда ҳам қийин. Бундай жамоага ўзимни киритишим бу нотўғри агар, мен жамоага ўзимни қўшсам бу кибрдан далолат бўлган бўлар эди" - дейди Хави.