Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Стивен Жеррард: «Менга мураббийлар штабидан лавозим таклиф қилишганида, «Ливерпуль»да қолган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

«Лос-Анжелес Гэлакси» ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард ўзига мураббийлар штабида ишлаш таклифи билдирилганида «Ливерпуль»да қолган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

«Мен фаолиятимни «Ливерпуль»да давом эттиришим мумкин эди. Агар менга Роджерс штабида ўйновчи-мураббий сифатида ишлаш имконини беришганида. Лекин мен кетиш ҳақидаги қароримни эълон қилиб бўлганимдан кейин менга бундай таклифни билдиришди.

Клубда бош мураббий, унинг биринчи, иккинчи ёки учинчи ёрдамчиси бўлиш қай даражада яхши эканини билмайман. «Ливерпуль» ёзда ёрдамчи мураббийлар Паско ва Маршнинг ўрнига бошқа мутахассислар қидирганди. Умуман олганда, мен жамоада футболчи сифатида қолиб, уларнинг бирининг ўрнини босишим мумкин эди.

Захирадан майдонга тушиш орқали жамоага фойдам тегиши мумкин эди. Шунингдек, бебаҳо мураббийлик тажрибасига эга бўлардим», – дейди Жеррард.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:14, 11.09.2015.
Ўқилди: 2575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.